Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта яшаш

08:19 / 02.03.2017 | Anasxon | 3196

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган меҳнатларингизга Аллоҳ ажру савоб берсин. Сизлардан бир биродаримизни ўйлантираётган масалага ечим излаб маслаҳат сўраябман. Бундан бир неча йил аввал дўстим оиласида низо чиқиб, келин эридан жавобини беришини сўраган ва у унга жавоб деган. Маълум муддатдан сўнг улар ярашиб яна кубба ўқитиб яшашни давом этишди. Мана яқин кунларда оилада низо чиқиб, келин яна жавобини сўради ва унга жавобини берди. Иккала вазиятда ҳам талоқ сўзи ишлатилмаган. Энди улар қайтадан ярашиб яшашлари жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида эркак билан аёл бирга яшашлари учун "кубба" эмас "никоҳ" ўқитилади. Жавобинги бердим дейиши билан талоқ тушади. Агар бу аввалгиси билан қўшса иккинчи бор бўлса, орага иккита талоқ тушган бўлади. Бу ҳолатда яшаса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat