Ассалому алайкум! Биз давомий савоб умидида, Ташкент вилоятидаги бир мозорни гўркови илтимоси билан шу мозорни ичига қўл-юз ювиш учун бир тахоратхона қуриш учун одамлардан пул йиғилган эди. Лекин пандемия сабаблик бу ишимиз амалга ошмади, чунки ўлим кўп булиб, мозорда бўш ер қолмади. Лекин йиғилган пуллар менда қолиб кетти. Мен шу пулларни берган одамларни базиларини танийман, базиларини танимайман. Хамма пулни эгаларига қайтариб бероомаслигимни билиб, шу пулдан бошқа бир мозорда 4 жўмраклик кўл ювиш жойи қурдирдим ва яна бир бошқа мозорда, гўр қазиш учун кераклик инструментлар харид қилиб бердим. Пул берганларга яни таниганларимга бу ишларни хаварини бердим. Лекин хамма пул берган одамларни топа олмадим ва хаммасини хабардор қилмадим. Яни одамлардан бошқа мозорни ичида тахорат қилиш учун хона қурилади деб пул йиғилганди. Саволим шуки-энди хабарсиз қолган одамлардан бесороқ, бошка мозор учун пулни ишлатганим тўғрими ёки йўқми? Кўнглим тинч эмас, яни гунохкор бўлмадимми? Агар нотўғри қилган бўлсам, қандай йўл тутай? Мени бўйнимда қарз бўлиб қолиб кетмаслиги учун?
– Ва алайкум ассалом! Садақа муайян жойга тайин қилинган бўлса, фақат ўша жойга ишлатилади. Пул берганларни розилигини олиб қўйинг. Валлоҳу аълам!