Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фоҳишани ўлдириш

16:36 / 28.03.2022 | 1639

Ассалому алайкум! Хамма одамларга очиқ-ойдин фохишалигини айтиб, ижтимоий тармоқларда ҳам умум эл-юртда овоза бўлган, хозирги кунни тили билан айтганда "звезда" бўлган ва фохишалиги билан бузуқ ҳулқлари билан ёшларга жуда салбий таъсир кўрсатаётган фохишани ўлдирса гуноҳ бўладими бўлмайдими? Биламан ислом хеч қачон одам ўлдиришга буюрмайди. Аммо мана шундай фохишани ўлдирса охиратда ўлдирганга маломат борми ёки йўқми? Яъни исломда бундай танилиб кетган фохиша ўлдиришда ҳукми қандай? Бир аёл зино қилса тошбўрон қилинади а фохиша эса қанча мартта қилган ва буни очиқ эътироф этади. Шу масалада бизда нима дейилган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асло ҳеч кимнинг ўзича ҳаққи бўлмайди, агар кимдир бировни шунақа айблар билан ўлдирса, кабира гуноҳни қилган бўлади, Қуръон ифодаси билан бутун инсониятни ўлдирган кишидек бўлади. Қатл иши маҳкаманинг иши ҳисобланади. Шариатда ўзига маҳкама қилишга (самосуд) асло рухсат берилмайди.
Ўзини ўзи ўлдиришга ҳеч қандай рухсат йўқ. Ўзгани ўлдиришга ҳам шаръий қози томондан фатво керак. Бошқа ҳар қандай йўл билан ўлдириса, энг катта гуноҳни қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat