Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатий мўминнинг рухи

17:56 / 29.03.2022 | Servant of Allah | 1237

Ассалому алайкум! Мен марузаларда эшитудим у ерда таъкидланишича жаннатий мўмин хаёти дунёдан ўткандан кейин солих банда бўлса рухи чиқиши билан жаннат дарахтидаги осилган қушнинг жиғилдонига жойлашади дейилган. Илтимос бу хақида малумот беринг. Бу оятданми, хадисданми хадис бўлса сахихми ёки заифми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маърузада нотўғри таржима қилинибди ёки сиз нотўғри тушуниб олгансиз. Ҳадиснинг матни қуйидагича келади: 

عَنْ مَسْرُوقٍ، قَالَ: سَأَلْنَا عَبْدَ اللهِ عَنْ هَذِهِ الْآيَةِ: {وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللهِ أَمْوَاتًا بَلْ أَحْيَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ} قَالَ: أَمَا إِنَّا قَدْ سَأَلْنَا عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: «أَرْوَاحُهُمْ فِي جَوْفِ طَيْرٍ خُضْرٍ، لَهَا قَنَادِيلُ مُعَلَّقَةٌ بِالْعَرْشِ، تَسْرَحُ مِنَ الْجَنَّةِ حَيْثُ شَاءَتْ، ثُمَّ تَأْوِي إِلَى تِلْكَ الْقَنَادِيلِ، فَاطَّلَعَ إِلَيْهِمْ رَبُّهُمُ اطِّلَاعَةً»، فَقَالَ: هَلْ تَشْتَهُونَ شَيْئًا؟ قَالُوا: أَيَّ شَيْءٍ نَشْتَهِي وَنَحْنُ نَسْرَحُ مِنَ الْجَنَّةِ حَيْثُ شِئْنَا، فَفَعَلَ ذَلِكَ بِهِمْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَلَمَّا رَأَوْا أَنَّهُمْ لَنْ يُتْرَكُوا مِنْ أَنْ يُسْأَلُوا، قَالُوا: يَا رَبِّ، نُرِيدُ أَنْ تَرُدَّ أَرْوَاحَنَا فِي أَجْسَادِنَا حَتَّى نُقْتَلَ فِي سَبِيلِكَ مَرَّةً أُخْرَى، فَلَمَّا رَأَى أَنْ لَيْسَ لَهُمْ حَاجَةٌ تُرِكُوا 

Масруқдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳдан мана бу «Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни асло ўлик ҳисобламанг! Йўқ, улар тирикдир, Робблари ҳузурида ризқлантирилмоқдалар», деган оят ҳақида сўрадик. У: «Ҳа, бу ҳақда биз ҳам сўраганмиз. У зот бундай деганлар: «Уларнинг руҳлари яшил қушларнинг ичида бўлиб, улар учун Аршга осиғлиқ қандиллар бор. Улар жаннатда истаган жойларида сайр қилишади. Кейин ўша қандилларга қайтиб келишади. Шунда Робблари уларга тажаллий қилиб, «Бирон нарса истайсизми?» дейди. Улар: «Ахир биз жаннатда истаган жойимизда сайр қилиб юрган бўлсак, нима ҳам истаймиз?» дейишади. У Зот уларга уч марта шундай қилади. Улар қўймай сўралаётганларини кўриб, «Эй Робб! Руҳларимизни жасадларимизга қайтаришингни истаймиз, токи Сенинг йўлингда яна бир марта ўлдирилайлик», дейишади. Шунда У Зот уларнинг ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқлигини кўргач, сўралмай қўйиладилар». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat