Ассалому алайкум! Мени бир танишим қора итни ўлдириш керак экан деб ўқиган экан. Шу гап қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломнинг аввалида ҳар қандай итни ўлдиришга буюрганлар. Сўнгра бу буйруқ қоп-қора итга хосланган. Кейинчалик эса буткул насх қилинган. Шунга биноан инсонга очиқ-ойдин зарар берувчи итлардан бошқасини бесабаб ўлдириш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!