Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

17:23 / 02.04.2022 | Jaxongir_1983 | 849

Ассалому алайкум! Биз қурувчилар давлат буюртмасини тендерда ютиб олганимиздан сўнг, шартнома шартларига кўра объект умумий қийматининг 5%и миқдоридаги маблағ кафолат суммаси хисобида, объект топширилганидан сўнг 1 йил ўтгач бизга тўлаб берилади. Қурилишни 100% тугатиб топширишимиз жараёнида ушбу қолдиқ 5% маблағнинг барча солиқларини тўлаб қўямиз, айтмоқчиманки ушбу маблағ кўп ҳолатларда қурувчининг фойдаси хисобланади. Саволим шуки, давлат кафолат суммаси сифатида биздан вақтинча чегириб турган сумманинг солиғини тўлаб қўйганимиздан сўнг, агар буни фойда деб хисобласак, хисоб рақамимизга келиб тушганидан сўнг, 1 йил давлатда кафолат бўлиб сақланиб турганини инобатга олган ҳолда, закотини тўлаймизми ёки хисоб рақамимизга келиб тушган пайтдан 1 йил ўтса кейин ундан закот хисоблаймизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга келиб тушганидан кейин унга ҳам бошқа пулларга қўшиб закот ҳисоблайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat