Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ижодкорлари, кўп қаватли уйда яшайман. Ман билан онам, сингилларим, аёлим ва фарзандим истиқомат қилишади. Баланд қаватли уйларда иссиқ сув учун тўлов энг қиммати ҳисобланади. Иссиқ сув учун ҳисоблагич ўрнатмай уйда рўйхатда бўлган 2 киши учун маълум миқдорда тўловни амалга ошириб келаман. Бироқ қонунан барча яшовчиларни кўрсатишим зарур. Унда тўлов унданда юқори бўлиб кетади. Агарда ҳисоблагич ўрнатсам, кечаси 23:00дан тонг отгунга қадар иссиқ сув ўрнига совуқ сув тушади. Иссиқ сувни келишини ярим соатлаб кутишимизга тўғри келади. Бунда жуда кўп сув уввол бўлади. Ҳисоблагич ўрнатсам ўзингиз тушунганингиздек пулни сувга оқизгандек бўламан. Ахир тунда ғусл вожиб бўладиган холатлар бор. Бу тўғрисида масъул идорани кўп бор огоҳлантирганман, лекин бари бекор. Уйни иситиш тизимида ҳам ҳудди шу муаммо. Уйни иситиш учун кондиционерни ёқиб электр энергияси учун кўп пул сарфлашга тўғри келади. Лекин иссиқ сув ва иситиш тизими учун пулни тўлаб қўйинг деб келишни канда қилишмайди. Шунинг учун уйда истиқомат қилувчи 6 кишидан рўйхатда бор 2 кишини кўрсатганим қанчалик тўғри? Ахир адолат бу ерда йўқ-ку?
Ва алайкум ассалом! Сизни ҳаққингиз ўтса ҳам бошқаларнинг ҳаққи сизда қолмаслигини ўйлаганингиз афзал. Нечта одам бўлса ўшани кўрсатинг. Валлоҳу аълам!