Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касалликда рамазон рўзаси

15:52 / 14.04.2022 | Zuhriddin Sayfiddinov | 818

Ассалому алайкум! Мен сил (туберкулёз) касаллигига чалиндим, ҳозир даволанмоқдаман. 6 ой дори ичиб туришим керак экан, муолажа бошлаганимга энди бир ойдан ўтди. Раманзон ойи рўзасини тутмайсан деб онам унамаяптилар. Докторлар ҳам тузалиш учун кучли овқат ейишинг керак, иммунитетни кўтармасанг касалликни енга олмайсан дейишяпти. Рамазон ойини рўсанини қазо қилсам, кейинчалик муолажалардан кейин тутиб берсам бўладими? Мен қандай йўл тутганим яхши?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўза тутиш соғлиғингизга жиддий зарар бериши аниқ бўлса, соғайиб кетганингиздан сўнг қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat