Ассалому алайкум! Мен бир фирмада ишлайман. Бу фирмада ҳалол маҳсулот ва сигарет сотилади. Бизга Сигарет дан ойига алоҳида 500минг атрофида пул тўланади сотганимиз учун. Саволим шуки: мана шу сигаретдан келаётган пулни эҳсон қилиб юборсам ёки бирор муҳтожга ҳадя қилсам, сигаретдан ташқари ҳалол маҳсулотдан келаётган пулим ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сигарет савдоси билан шуғулланиш жоиз эмас. Унлан келган маблағни савоб умид қилмай садақа қилиб юборинг. Ҳалол маҳсулот савдоси учун олган алоҳида иш ҳақингизга бунинг таъсири йўқ. Валлоҳу аълам!