Ассалому алайкум! Дадам Тошкентда карислар қуриш фирмаси билан ишлади, карислар ҳужжатда ишчилар ойлиги бошқа суммма лекин ишчиларга эса бошқа сумма дагор қилиб ишлатган ишчилар дагорга рози булиб ишлаган. Қурилиш моддий жиҳозлар иш жойидан олиб кетиш куб булган Дадам ҳам иш жойидан усталар устига чиқиб ишлайдига тимир лисалардан уйга олиб келган яни уни қишлоққа усталарга ижарага бериб пул ишлаябти ва гоҳида мажитларга бебул ижарага берябти дадам эса менга ойликни ҳужжаддагидан 4 баробат кам берди олишга ҳақлиман деп уйлаяпти, гоҳида ҳаммасини бошқа кам таъминланга одамга бепул бериб юборсамми узлари ижарага ишлатиб оиласига фойда буладими уйлаяпти? Ҳозир шу ижара пули бизларга ҳалолми? Узи нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ўзганинг молини унинг рухсатисиз бирор важ билан ўғирлаб кетиш ҳалол эмас. Отангиз иш берувчи билан ўша кам ойликка рози бўлиб келишув тузган экан. Энди қоғоздаги сонларни рўкач қилиб ортиқча пул даъво қила олмайди. Чунки асл келишув бошқа. Иш берувчи ўша сохта ҳужжат орқали ўзганинг молини еяётган бўлса унга унинг ўзи жавоб беради. Қўлидан келса унинг қинғир ишларини қонуний йўл билан тўхтатсин, лекин асл келишувдагидан ортиқча пул ундирмасин. Валлоҳу аълам!