- Саволингизда катта хато ва менга нисбатан ишончсизлик ҳамда беҳурматлик бор. Мен Ислом ҳукмидан бошқа нарсани айтишим мумкин эмас. Қандай қилиб бир нарса ҳақида дийнимизнинг ҳукмидан бошқа алоҳида ўзимнинг гапим бўлиши мумкин. Сиз нима деганингизни ўйлаб кўрдингизми ўзи? “Малол келмаса, чақалоқларга қилиниб келинаётган прививкалар ҳақига малумот берсангиз. Ислом нуқтаи назаридан бунга муносабат қанақа ва узингиз бу ҳақда нима дейсиз?” демоқдасиз! Ахир бу мен учун ҳақорат!- Бу ҳақда жуда кўп айтилган. Дунё мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг фатвосини ҳам берилган. Бу иш зарур нарса, уни қилдириш керак. Болаларни эмлаш ҳаром деганларнинг гапи мутлақо нотўғри.