Ассалому алайкум! Закот бериш учун маблағим нисобга етган вақтни билмайман (белгилаб олмаганман). Ҳар йили рамазоннинг 25-куни маблағимни ҳисоблаб закот ажратаман, шу ишим тўғрими? Маблағ нисобга етган санани аниқ билмаса (тахминан ҳам билмайман) қандай йўл тутиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қилаётган ишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!