Ассалому алайкум! 1) Мени бир кишида закотга етадигон даражада пулим бор қарзга олган 3 ойда қайтараман деб агар шу пуллар менда бўлмаса закотга қодир бўла олмиман. Қайтариб бериладигон пулга бу йил закотини бераманми ёки кейинги йилга ўтадими ҳукми? 2). Закот беришга қодир бўлсам қарздорлиги бор инсонга берганим афзалми ёки қашоқроқ оилага берган афзалми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз закот беришингиз вожиб. Қарзга берган пулингизни ҳам қўшиб ҳисобланг.
2). Муҳтожроғига берганингиз афзал. Айрим кишиларни мутлақо ҳеч вақоси бўлмайди. Айрим қарздорларни эса уйида “ҳожати аслиямдан” деб турган мол-мулки бўладики уни сотиб қарзидан қутулиши мумкин. Валлоҳу аълам!