Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳақида?

17:00 / 13.01.2022 | Абдуворис | 1021

Ассалому алайкум! Менга 2021 йил январда 25500$ пул келди қўлимга ва уни муробаҳа савдо учун тикдим ва фаолиятни бошладим, орада шу йили июнь ойида ўз автоуловимни 9000 га сотиб униям шу ишга тикдим, орада ҳар ой 100$ дан эҳсон чиқариб кевомман ва ўзим оилам учун оборотдан керакли маблағни ишлатиб кевомман, бу савдода мулкни бўлиб тўлашга 1.5-2,2.5,3 йилга берганимиз учун маблағ майда майда бўлиб етиб келади қўлимизга! Саволим бу йил 2022 й январда маблағим нисобга етади шунда ман 2021 йил январдан то шу ҳамма тиккан маблағ қўлимга келиб тегишини ҳисоблаб шундан 2,5% ни закот қиб чиқараманми ёки шу январдан у ёғига қолган ҳамма суммани қўшиб ўшандан закот чиқараманми? Ҳа шу орада ўзимга оилам учун яна сармоядан автоулов сотиб олиш учун маблағ ажратиб олдим униям қўшими ҳисоб китобга? Кейин закотни синглимга берсам бўладими, уни оиласи саал тиқилиб қолишган, янги иморат кўтаришвотти қийналишвотти ёки мумкин эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қўлингизда турган барча маблағларингиз ва қарздорлар (сиздан мол сотиб олганлар) бериши керак бўлган қарзларни барчасидан закот чиқарасиз. Автоулов олиш учун ажратиб қўйган пулдан ҳам.

3). Синглингиз нисобга эга бўлмаса, унга беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat