Ассалому алайкум! Опам бор икки фарзанди бор, ҳар иккаласи балоғатга етган, опам турмушидан ажраган ҳозирда бир фарзанди(каттаси отаси билан қолган), ота-онам ва биз билан бирга яшайди. Опам пенсия олишади, ўзларини айтишича йиғган пуллари нисобга етмаган. Ҳозирда иккала фарзандини ўқиши учун пул тўлайди. - Опам соғлиги учун сурункали дори истемол қилади. Шунинг учун рўза тутолмайман дейди сабаби сув ичмасдан туролмайман рўзани очиб юбораман дейди (Психологик томондан оғриган). 1. Опам узрли ҳолатга тўғри келадими? Шу сабабли фидяни ўзи билан яшамайдиган фарзандига тўлаши мумкинми, агар бошқа мискинга тўлаши шарт бўлса, лекин тўлагилари келмаса уларни номидан мен тўлашим мумкинми? 2. Ота-онам закотларини опамнинг биз билан яшайдиган фарзандига ёки отаси билан яшайдиган фарзандига тўлашлари мумкинми? 3. Мен оилалиман, мен ва аёлим закотимизни биз билан яшайдиган опамни фарзандига ёки отаси билан яшайдиган фарзандига тўлашимиз мумкинми? 4. Агар жиянларимга закот беришим мумкин бўлса ажратилган закотимни ота-онам, ёки опам уларга берилган закотни ўқиш тўловлари учун (чунки ҳозирда иккала жиянимнинг ҳам бошқа ҳаражатли жойлари йўқ) тақсим қилиб туришса бўладими? 5. Уч йил аввал уй сотиб олганман яшаш мақсадида лекин 5 ойдан бери у жойни ижарага берганаман. Уйни сотиш ёки сотмаслик ҳақда бир қарорга келганимиз йўқ ўша уйдан закот берилиши керакми, агар закот ҳисобланса уни қандай ҳисобланади. Кўп савол бериб юборган бўлсам узр!
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўз соҳасида пухта бўлган тақволи шифокордан маслаҳат олинглар. Агар рўза тутиш ҳақиқатан соғлиғига катта зиён етказадиган бўлса ҳозирча тутмай туради. Қишнинг қисқа кунларида қазо қилиб беради. Агар ҳеч қачон тута олмаса, кейинчалик тутишга қодир бўлиши умид қилинмаса фидя бериши мумкин. Фидяни ўзи тўлаши, ёки бошқага шу ишни бажаришни буюриши лозим. Ундан сўрамай бошқа биров тўлаб қўйса ўтмайди.
2). Жоиз эмас. Киши ўз фарзандларига, невараларига закот бериш жоиз эмас.
3). Жоиз.
4). Закот дуруст бўлиши учун жиянларингизга закотни мулк қилиб топширишингиз шарт. Шундан сўнг ўзлари исташса ота-оналарига топшириб қўяверишади. Валлоҳу аълам!