Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бериш вожиб бўладими?

04:23 / 28.06.2021 | Night & Day | 867

Ассалому алайкум! Закот ҳақида 2та саволим бор эди саволларни сайтдан излаб кўрганимда пул қиймати 85гр тилло миқдорига тенг бўлса ва 1йил ўтса бериш вожиб бўлади деганини кўрдим. Агар менда ҳозир нисобга етган пулим бўлса масалан 30млн сўм ва 1 йил кутишим керак тушунишим бўйича шундайми? Ва шунинг 40/1 миқдорича закотга ажратаман, агар менда шу пул 1йилдан сўнг миқдори камайса айрим ишларга сарфлаганим туфайли 5млн бўлиб қолса ўша 30млн сўмнинг 40/1 миқдорича бериладими ёки берилмайдими закот? 2. Энди шу саволимни тескариси агар ҳозир менда нисобга етган бўлиб пулим қиймати 30 млн сўм бўлса ва 1 йилдан кейин аксинча кўпайса масалан 60млн сўмга етса шунда 30млн сўмни 40/1 қисми бериладими ёки 60млн сўмнинг 40/1 қисми бериладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Нисобга етган кундан бир йил ўтиб закот чиқаришингиз вожиб бўлади.

2). Кейинги ўша кунда нисоб эгаси бўлмасангиз закот вожиб бўлмайди.

3). Закот берган кунингиздан бир йил ўтиб қўлингизда қанча нисоб бўлса ўшани қирқдан бирини беришингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat