Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мактабдан жумага бориш ноқулай бўлмоқда

02:50 / 15.03.2022 | Dilshodbek | 1325

Ассалому алайкум! 1) Мен 9 синфман. Жума куни дарслар 12:45да тугайди. Мен тахоратни мактабда қилдим. Лекин оёғимни юва олмадим. Уйга келиб оёғимни ўзини ювиб олдим. Бу тахорат билан ўқилган намоз қабул бўладими? 2) Жума кунги дарсларни қисқартирса бўлмайдими? Жумага боришга қийин бўляпти. Югуриб боряпман ёки таксида бораман. Пиёда борса савоби кўп бўлади ахир. Синф раҳбардан вақтлироқ дарсдан кетаман десам йўқ дарс вақтида мумкин эмас дейди. Бошқа устозлар илм олиш энг катта иботад деган гапга ёпишволишган. Тўғри, лекин жума намозини ҳам ўқиш керакку.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар оёғингизни жума намозини ўқиб бўлганингиздан кейин ювган бўлсангиз намозингиз дуруст эмас. Ўша кун учун пешиннинг қазосини ўқиб оласиз. Агар оёғингизни ювиб кейин жума намозини ўқиган бўлсангиз тарки суннат қилгансиз, намозингиз дуруст бўлган. Таҳоратда кетма-кетлик суннатдир. Суннатга амал қилинг.

2). Бу каби масъалаларда мусулмонлар идорасига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat