Ассалому алайкум! 1) Ҳўжайиним тўй хашам ва байрамларда ишлатиладиган техникалани ижарага обориб ўрнатиб бериш билан шуғулланади. Ушбу холатда закотни техникани шу кундаги нархидан келиб чиққан холатидан хисобланадими ёки бошқачами?
2) Техникани ташиш учун мўлжаллаб сотиб олинган автомобиллар бор ва оиламизда эр хотин минадиган 2та автомобил бор улар хам хисобга киритиладими?
3) 3йилга бўлиб тўлашга уй олинган, хали 1йили хам ўтмаган, жуда яқин қариндошимизга бепулга яшаш учун берганмиз, бу уйдан закот тўланадими? Тўланса қандай хисоблаш керак?
4) Узоқ йиллардан бери қарз олиб ёки қарзга товар сотиб олиб пулини тўламай қочиб юрган ёлғончи (қийналган камбағал эмас) одамларда турган пулдан закот бериладими?
5) Закот қиймати котта чиқса неча кишига бўлиб берса бўлади? Агар атрофида мухтожлар кам бўлмаса. Хозирги кундаги карантин пайтида, қанча закот беришини, қандай хисоблашни билми туриб, қийналганларга бериш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Хунар эгалари ўзларининг асбоб-анжомларининг қийматидан закот беришмайди.
2). Йўқ.
3). Пулни банд қилиш ёки сотиш учун олинган бўлса, тўлиқ қийматини қирқдан бирини закотга ажратилади.
4). Улардан олингандан кейин тўласаҳам бўлади.
5). Борини тарқатилади. Қанча муҳтожроққа берилса шунча афзал. Валлоҳу аълам!