Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Стол ўйини

22:52 / 08.05.2022 | Azimkhoja | 843

Ассалому алайкум! Хозирда телеграм тармоғида стол деб номланган ўйин оммалашиб бормоқда. Хусусан мени аёлим хам шу ўйинга қизиқиш билдирмоқда. Ман бу ўйинадан бу қимор деб қайтардим лекин нима сабабдан ўйнамаслик кераклигини ишонтириб бера олмадим. Бизлардан илтимос шуни толақонлироқ тушунтириб берсангиз. Тахминий билишимча 100 сўм ўйинга қўйиб 800 сйм олишмоқда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat