Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибладан бошқа тарафга қараб намоз ўқиш

10:02 / 09.05.2022 | Rustam Durdiyev | 974

Ассалому алайкум! Мен 5 ой олдин бир янги ижара хонага кўчиб ўтгандим келганимдан. Киблагохни хато кўрибман шундан бери бошқа жойга қараб ўқиётганимни бугун билиб қолдим. Ўқиган намозларим макрух бўлиб қолмадимикан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бу даражада содда бўлмаслиги керак. Ҳозир ҳамманинг қўлида телефон. Унда қиблани аниқлаб берадиган мослама бор. Дини учун бироз ҳаракат ҳам қилиш керакда. Ўша биринчи бошлаганингизда ҳам қиблани аниқлаш имконияти бўлатуриб қарамасдан намоз ўқиган бўлсангиз қайта ўқиб олганингиз афзал. Чунки аниқ билишни имконияти бўлатуриб ҳаракат қилмаган ҳисобланасизлар. Бор имкониятингиз ўша кишини кўрсатмасигина бўлиб, бошқа билишнинг имкони бўлмаганида эди, нотўғри тарафга қараб ўқисангиз ҳам жоиз бўлар эди. Чунки қиблани билишдаги тоқатингиз етган нарса ўша кишидан сўраб олиш эди. Агар ҳозирги қибла деган тарафдан ўнг ёки чап томонга 45 градусдан ортиқ бурилмаган бўлсангиз намозларингиз дуруст. 45 градусдан ортиқ бўлса дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat