- Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жиҳодни ирода қилган ҳолида келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ота-онанг тирикми?» дедилар.«Ҳа», деди. «Бўлмаса, жиҳодни ўшаларда қил», дедилар».Шарҳ: Яъни қайтиб бориб уларнинг хизматини қил, уларнинг розилигини ол, дедилар. Ушбу ҳадисдан жиҳоднинг маъноси фақат қурол кзтариб уруш олиб боришдан иборат эмаслиги. Балки бу сўзнинг маънолари кўп эканлигини ҳам билиб оламиз. Ота-онага хизмат қилиш, уларнинг розилигини олиш учун бўладиган ҳатти-ҳаракат, саъй-кўшишлар ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида жиҳод деб номланган экан.Мазкур киши учун жиҳод қилмаслик маъсият эмас экан. Бошқалар бу фарзни адо қилиб турибдилар. Унинг бу ишга қатнашиши шарт эмас. У ота-онасига хизмат қилиш фойдалироқ. Бу шахс учун ота-онанинг розилигини топиш жиҳод.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамлар муомаласида моҳир эканликлари.2. Бир одам ҳақида ҳукм чиқаришдан олдин унинг ўзидан ҳолини сўраб олиш кераклиги.3. Баъзи ҳолатларда ота-онанинг хизмати жиҳоддан ҳам устун туриши.4. Ота-онага яхшилик қилиш улағ мақом экани.