Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда Бебимарин табиий витаминлар комплекси кенг тарқалиб бораяпти. Мен ҳам таркиби нима экан деб ўқисам, таркибида ТРЕПАНГ деган нарса экстракти бор экан. У нарса денгиз жонзоти экан. Биламизки, Ҳанафий мазҳабида балиқдан бошқа денгиз жонзотларини еб бўлмайди. Саволим ушбу дорининг ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида “трепанг”ни истеъмол қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!