Ассалому алайкум! Мен ҳожайнимнинг номидан савол ёллаяпман. Ҳожайним юк машинаси ҳайдайди мижоз бўса ишга чиқади бўлмаса кутиб ўтиради, бу йил биринчи маротаба рўза тутаятган эди бугун бошим қаттиқ оғриб, томоғим қахраб рўзамни очиб юбордим. Аллоҳ кечирсин деди, эртага яна рўзамни давом эттираман ин ша Аллоҳ дедилар, энди бугунги рўзаларини очиб юборганлари учун каффорот вожибми ёки қазосини тутиб берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатан чорасиз қолиб рўзасини очган бўлса бир кун қазо тутиб беради. Валлоҳу аълам!