Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бошида қийинчилик кўриб кeйин ишлар юргандан кeйин катта-катта пул топилганда баракаси бўлиши учун яъни тeз кeлган нарса тeз кeтмаслиги учун нима қилиш лозим? Бирон бир эҳсонми ёки бўлмасам шунга ўхшаш ишлар борми? Илтимос ёрдам бeринг.
Ва алайкум ассалом! Бор. 1- уни Аллоҳдан деб билиб, Аллоҳ рози бўладиган жойларга сарфлаш. 2-уни ҳаром нарсаларга сарфламаслик ва унга ҳаромни аралаштирмаслик. 3- закотини бериш. Валлоҳу аълам!