Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернетда пул топиш йўли "Орсай Гроуп"

18:01 / 23.05.2023 | Axsikent Madina Travell Tur firma | 381

Ассалому алайкум! Хозир деярли Узбекистонни барча худудларида кенг таркалаётган "Орсай" деган бир сайт чиккан. Сиз сайтда руйхатдан утиб онлине ( виртуал ) курилма сотиб олишингиз керак, масалан 235$ га курилма сотиб олиб уни энди уша сайтдаги одамларга ( мани тушунишим буйича ) ижара берасиз 3 ойга, ва сиз хар куни уша сайтга кириб курилмангиз ишга туширасиз ва улар уша сайтдаги хисоб ракамингизга 10$ пул беради. Кейин дустингизни таклиф килишингизни ва у хам онлине ( виртуал ) курилма сотиб олишини айтади. Сиз дустингизни таклиф килсангиз сизга 15$ ( акцияда 30$ гача ) пул беради. Ва хар куни дустингиз курилмани ишлатганда сизга 0,4$ беради. Саволим шуки шунака сайтларда шунака шартлар билан пул топиб ишлаш мукин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Бу рибодир. Чунки бу қарз бериб зиёдаси билан қайтариб олишдир. Зиёдалик эвазсиз бўлмоқда. Чунки аслида сиз ҳеч қандай қурилма сотиб олмайсиз. “Виртуал қурилмангизни ижарага оламиз” ёки “Виртуал товуғингиз тухум туқса сотиб оламиз” ёки “Видеога лайк боссангиз пул тўлаймиз” деса ишониб кетаверасизми. Мўмин киши зийрак бўлиши керак. Бундай нарсалардан молиявий пирамидаларда парда сифатида фойдаланилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat