Ассалому алайкум! Аллоҳ Таоло қилаётган ишларингизга ажру савоб ёзсин. Мини стадионларда икки команда ютқазган тўлари ўйнайди, ўртага пул қўймай фақат қайси ютқазса шу команда стадион пулини тўлайди. Стадионни эгаси икки командани кeлишувидан хабари йўқ. Стадион эгасига топган пули ҳалолми? Агар шуларни ютқазган тўлари ўйнаётганини билиб туриб ўйнатсачи?У пулҳам ҳалолми?
Ва алайкум ассалом! Шундай шарт билан ўйнаши ҳалол бўлмайди. Агар қиморга ўйнаётганини билмаса, стадион эгасига ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!