Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозларимни ўқишим учун

23:58 / 10.05.2022 | Shalola | 916

Ассалому алайкум! 2 йил бўлди турмуш қурганимизга шу вақтдан бери мени кучли цестит шамоллаш қийниябди 2 марта ҳомилам инфексия бўлганлиги учун ривожланмай қолди мана ҳозир даволаниб яна ҳомиладорликга рухсат беришган Аллоҳга шукур 4 йилдан бери намоз ўқийман лекин шу шамоллашим ҳар сафар қийнаябди 2-3 ой даволаниш вақтида яна кучайиб кетганлиги учун намозларимни тарк қилдим аҳволим жудаям оғир бўлиб қолади ҳозир Рамазон ойи келганига яна намозларимни бошлаб рўза тутётгандим яна тахорат олганимга афсуски яна шамоллашим кучайди Аллоҳдан фарзанд сўраб ибодатимда мустаҳкам тургим келади лекин шамоллашим кучайиб қолябди кўп даволандим тасири бўлмеябди уйдагилар фарзандли бўлгунингча намозларингни тўхтатиб тур дердилар мен ҳаммасини бергувчи Аллоҳ мен ибодат қилсам Аллоҳдан сўрасам берадилар деб тўхтатмасдим лекин шу қишда қийналганим учун намозимларимни ўқий олмадим виждоним қийналиб кунглим ғижил бўлади мана яна бошлаб олдим деганимда яна қайталанябди кечқурун белимни қимирлатолмей қолиш даражасига борди 2 кундан бери намозларимни ўқий олмаябман озгина тўхтагандек бўлиб турибди лекин жудаям ҳафаман намозларимни ўқий олмаётганимга намозимни ўқисам енгил бўлиб ишларим яхши бўлади ўқий олмасам жудаям ёмон аҳволга тушаман намозларимни ўқишни жудаям хоҳлайман шамоллашим ҳомила бўлишига тасири бормикан деб қўрқаман. Бир икки изладим сувсиз тахорат олишни лекин мени ҳолимда қандей иш тутишим кераклигини аниқ узлариздан сўрай дедим фақат оёғим яхлаб кетади ва мустахабни қандай қилишни айтсангизлар юз қўлларимни сувга юва оламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шифои комил берсин. Сиз таҳоратдан олдин ҳадеб авратларни юваверманг. Нажосат чиққан жойидан ёйилиб кетса ювиш фарз бўлади. Шунда ҳам илиқ сув билан ювиб тез қуритиб олиш ҳаракатида бўлинг. Таҳоратни ҳам ҳар бир аъзони ювиб бўлиб тез артиниб қилишингиз мумкин. Бомдодга таҳорат олишда илиқ сув билан оёқларингизни ювиб маҳси кийиб олсангиз қолган таҳоратларда маҳсига масҳ тортиб юришингиз ҳам мумкин. Намозларни қолдирманг, намозга ҳеч қандай ҳолатда ҳам узр йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat