Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср ва хуфтон намозидаги суннат

06:02 / 09.02.2016 | Muyassar | 2949

Ассалому алайкум! Баъзи ўлкаларда аср ва хуфтон намозларидан аввал 4 ракъат суннат ўқилади. Бунинг сабаби нима? Раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنِ ابْنِ عُمَرَ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: رَحِمَ اللهُ امْرَأً صَلَّى قَبْلَ الْعَصْرِ أَرْبَعًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

565. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапириш оҳангларининг ўзи бу намознинг таъкидланмаган, қўшимча намоз эканлигини кўрсатиб турибди. Ким рағбат қилиб, Асрдан олдинги тўрт ракъат суннатни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари деб ният қилиб ўқиса, савоб олади, Аллоҳ таоло унга раҳм қилади.("Ҳадиса ва Ҳаёт" китобидан).

وعن عائشة رضي الله عنها أن النبي صلى الله عليه و سلم ( كان يصلي قبل العشاء أربعا ثم يصلي بعدها أربعا ثم يضطجع

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдин ва кейин тўрт ракъат намоз ўқир, сўнг ётар эдилар". (Хошиятут Таҳовий ала мароқил фалаҳ). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat