Ассалому алайкум! Яқинда раҳматли турмуш ўртоғим вафот этдилар. Вафотларидан кейин банкдан микро қарз олганларини билдим уни дарҳол тўлаш керакиги ҳақида уйдагиларига маълум қилсам суғурта ёпиб юборишини айтишди. Ва мен ариза ёздим банк суғурта ходимларига. Мен ва вафот этган раҳматли турмуш ўртоғимни бу борада ҳукмимиз қандай? Ҳеч ичим ёришмайди худди қарздек тураверади.
– Ва алайкум ассалом! Суғурта ходимларига ариза ёзиб хато қилибсиз. Қарзни маййитнинг молининг ҳисобидан ёпинглар. Агар қарзни ёпишга етарли мол қолдирмаган бўлса ўз ҳисобингиздан қарзни узганингиз афзал. Валлоҳу аълам!