Ассалому алайкум! Амакимлар билан бир ховлида яшаймиз. Амкимни қизи билан бир олийгохда тахсил оламиз. Авваллари ўқишга жамоат транспортида борардик. Яқинда машина олдим. Амакимни қизлари ўқишга кетаётганимда сўраб хам ўтирмасдан машинага ўтириб олади ва мен билан ўқишга бирга бормоқда. Ахир қариндош бўлса хам у менга номахрамку. Машинага ўтирмаса десам тўғри бўлармикин?
Ва алайкум ассалом! озирги кунда жуда кўп фисқу фасод шариатга амал қилмаган баъзи бир такси ҳайдовчилардан содир бўлмоқда. Бу барчага аён ва сақланиш керак бўлган ишлардандир. Фатвога келсак, дунёнинг етук олимларидан Устозимиз шайх ҳазратлари ҳам илмларини тан олган ва ҳамма вақт эҳтиромини ўз жойига қўйган Мавританиялик олим Муҳаммад Ҳасан ад-Дадду ҳафизаҳуллоҳ: “Аёл киши ёлғиз ҳолида кундуз куни таксига минса, ён атрофдаги одамлар туфайли бир хонада номаҳрам билан ёлғиз қолиш ҳукмида бўлмайди. Тунда ёки узоқ йўлга ёлғиз ҳолда йўлга чиқса жоиз эмас” деган фавтони берган. Валлоҳу аълам!