Ассалому алайкум! Эрталаб рўза тутганимдан кейин тиббиёт маскасини тақандим. Масканинг ички қисмида озгина спиртли нам жойи бор экан. 1 дақиқа тақиб кейин рўзадорлигим эсимга тушиб ечиб ташладим. Озгина хиди бурнимга кирганини сездим. Шу холатда мени рўзамга зарар етмадими?
– Ва алайкум ассалом! У билан рўза бузилмайди. Валлоҳу аълам!