Ассалому алайкум! Биз аҳли илм деб ўйлайдиган кишининг бир марузаларида шундай деганларини эшитиб қолдимки, унда: Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: "Кўчани ҳаққини адо қилсанг, кейин кўчага чиқ. Бўлмаса ўйингда "қисиб" ўтир" деганлар. дейилади. Саволим эса, Расулуллоҳдан айтилган ҳадисни ушбу мазмунда гапирилиши қанчалик ўринли? Бошқа ҳадисларни ҳам шундай талқинда айтилса ҳам бўлаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис айтилганда одобига риоя қилиш керак. Ҳадис сиз айтган тарзда ривоят қилинмаган, унинг асл матни қуйидагича:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِيَّاكُمْ وَالْجُلُوسَ عَلَى الطُّرُقَاتِ. فَقَالُوا: مَا لَنَا بُدٌّ، إِنَّمَا هِيَ مَجَالِسُنَا نَتَحَدَّثُ فِيهَا. قَالَ: «فَإِذَا أَبَيْتُمْ إِلَّا الْمَجَالِسَ فَأَعْطُوا الطَّرِيقَ حَقَّهَا»، قَالُوا: وَمَا حَقُّ الطَّرِيقِ؟ قَالَ: «غَضُّ الْبَصَرِ، وَكَفُّ الْأَذَى، وَرَدُّ السَّلَامِ، وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ، وَنَهْيٌ عَنِ الْمُنْكَرِ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўлларда ўтиришдан сақланинглар!» дедилар. Шунда: «Бошқа иложимиз йўқ, чунки бу гаплашиб ўтирадиган жойларимиздир», дейишди. У зот: «Агар ўтиришдан бошқага кўнмасангиз, у ҳолда йўлнинг ҳаққини беринглар», дедилар. Улар: «Йўлнинг ҳаққи нима?» дейишди. У зот: «Кўзни тийиш, озор етказишдан тийилиш, саломга алик олиш, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш», дедилар». (Олтин силсила китобидан ""Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!