Ассалому алайкум! Дунё-ҳовлиси йўқ инсон учун ҳовлидир. Дунё-моли йўқ киши учун молдир деган ҳадис ўқидим. Йўқ дейилганда қандай инсонлар назарда тутилган?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис заиф ҳисобланади. Маъноси дунё диёри йўқ киши учун диёрдир, яъни асли диёр бу жаннат. Кимнинг диёри жаннат бўлмаса, унинг диёри бу ўткинчи дунёдир. Бу дунё моли йўқнинг молидир. Шунингдек ҳақиқий мол Аллоҳнинг розилигига сарфланган молдир. Чунки у охиратга захира бўлади. Исроф ва шаҳватларга зое қилинган мол эса ҳақиқий мол эмас. Охиратга захираси йўқнинг бу ўткинчи дунё молидир, дегани бўлади. Валлоҳу аълам!