Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини со‘раган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман:
Биз дўстим билан яқинда иншааллоҳ иш бошламоқчимиз. Компйутер хизматлари ва компйутер курслари. Бироз миқдорда пулимиз етмайди, лекин шу ишни бошлашимиз керак. Бир кишидан қарз олиб турсам ва унга шунинг эвазига нимадир таклиф қилсам тўг`ри бўладими? Шундог` қарз олишимизнинг имкони ё`қдек. Қарз устига пул берсак судхўрлик бўлади. Пул емас унга бошқа нимадир таклиф қилишимиз мумкинми? Масалан: кейинги ишларда ҳамкорлик, бази ҳизматларини қилиш шунга ўхшаган. Ёки устамасиз қарз олиш учун Аллоҳни еслатишим жоизми? Устоз ишимизга Аллоҳдан барака сўранг, оилаларимизни ҳалол ризқ билан таминлаш ниятида шу ишни бошладик.