Ассалому алайкум! 1ой олдин яқинларимдан 8млн қарз олдим. 2-3ойда ойликларимдан узаман. Курбонлик яқин, менинг қарзларим бўла туриб қурбонлик қилишим жоизми? Рўзғорим яхши, қарзни қайтарадиган молларим ва мулким бор, лекин мол сотишга моллар тайёр семиз эмас тўғриси.
– Ва алайкум ассалом! Қарзи бўла туриб, қарзини узмасдан қурбонлик қилиш эса, жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қарзини узишга қодир бўла туриб бермаслик, зулмдир” деганлар. Ҳақдордан сўранг, рози бўлса, сўйсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!