Ассалому алайкум! Кечирасиз менинг саволим қуйидагича мен озиқ овқат дўконида ишлайман сотувчи бўлиб, лекин бизнинг дўконда сақлаш муддати ўтган махсулотлар ҳам чиқиб туради, шунда биз у махсулотни ўзимизда синаб кўрамиз зеро ўзинггизга раво кўрганни бошқаларга ҳам раво кўринг деб айтилган шариятимизда, шунда махсулотнинг ҳолати яхши бўлса яроқлилик муддати ўтган бўлса ҳам бўшқа пластик идишларга бўшатиб арзонлаштирилган нархда сотамиз, сиздан сўрамоқчи бўлганим шариятимизда икки зарардан бирини танлаш керак бўлса енгили танланиши керак экан, шунга бу қилаётган ишимиз жоизми гуноҳ эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотни зарарли бўлмаслиги ва муддати ўтганини яширмаслик шарти билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам!