Ассалому алайкум! Мен пойтахтда савдо билан шуғулланаман. Вилоятларда филиалларим бор. Уларга мол жўнатаман, уларга бизнинг савдо маркамиз номидан савдо қиламан. Нархни биз билан бир хил нархда сотилишини назорат қиламан. Умумий савдодан фойдани фоиз асосида бераман. Масалан бошлиққа 5%, ёрдамчиларига 2%дан. Бу ишим рибога кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Мақсадингиз филиаллардаги ходимларга савдодан тушган фойдадан муайян фоизни ойлик қилиб бериш бўлса, товарингизни уларнинг қўлига омонат қилиб топширишингиз ва улар ўша молни сотиб берганлари учун ҳақ оладиган бўлишлари лозим. Валлоҳу аълам!