Ассалому алайкум! 1. Мен 15 ёшдаман. Хозир ётоқхонаси бор чет эл стандардларига мослаштирилган мактабда тахсил олаяпман. Олдин намоз ўқирдим, лекин хозирги мактабимга келгандан кейин мактаб администацияси ётоқхонада намоз ўқишимни тақиқлаб қўйди. Бироз вақтгача яшириниб ўқишга харакат қилдим, лекин хоналаримизни тез-тездан текшириб турганликлари сабабли кўриб қолишди. Ота онамни чақиртиришларини айтишди, мен бўлса чақиртирмасликларини сўраб намоз ўқишни тўхтатишимни айтдим. Чунки олдиндан хам отамга айтмасдан ўқирдим, чунки улар мени намоз ўқишимга қаршилар. Агар улар билиб қолса мендан кўра кўпроқ ойимга урушиб берадилар. Ойимга қаттиқ урушишларидан қўрқдим. Ойим хам тўхтатиб турақол дедилар. Чунки мени бу мактабдан олишмайди нима бўлса хам. Хозир намоз ўқимасдан юрибман, лекин кўнглим нотинч. Устозларим баъзида шундай гаплар айтишади: -"Баъзи бир ислом қоидалари шу пайтдаги(тарихий асрдаги) инсонлар онгига қараб ёзилган, шу жумладан хижобга ўраниш хам. Хозир бизга хижоб ўраниш керак емас деб ҳисоблайман." -"Дунё бўйича хамма инсонларни ўз эътиқодлари мавжуд ва хаммасини дини тўғри." хатто "мен динсизман, дин аслида инсонларнинг ўзи ўйлаб топган нарса. Фақат қандайдир Яратувчи мавжуд, шунга ишонсак етарли, динлар ва қоидалар ўйлаб топилган", дейдиган ўқитувчиларимиз хам бор. Буларнинг хаммаси бизни онгимизга ниманидир сингдирмоқчи булаябди деб ўйлаб қоламан баъзида. Иймоним сустлашаётгандек гуё, ўзимни Аллоҳдан узоқлашаётгандек хис қилаябман. Илтимос маслаҳат беринг. 2. Динимизда чакра тушунчаси ҳақида нима дейилган?
– Ва алайкум ассалом! 1). Уларнинг сўзига парво қилмай, намозларингизни адо қилиб боринг. Аллоҳ сизни динингизда мустаҳкамлик насиб қилсин.
2). Дин томонлама буни фан мутахассиси йўқ. Валлоҳу аълам!