Ассалому алайкум! Яқинда эронликлар томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида фильм ишланди. Фильмда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлик пайтлари очиқ-ойдин актёр қиёфасида кўрсатилган. Ушбу фильмни яқинларим кўришди, мен "Бу фильмни кўришни уламолар тақиқлашди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасвирларини кўрсатиш асло мумкин эмас" десам, "нега мумкин эмас, биз Пайғамбаримизни яхши кўрганимиздан кўряпмиз" дейишади. Уларга нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тасвирларини кўрсатиш мумкин эмаслигини кенгроқ тушунтириб беринглар, илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Кўриш мумкин эмас. Чунки ҳеч қандай актёр бунга журъат қилмаслиги керак эди. Валлоҳу аълам!