Ассалому алайкум! Излаш хизматидан "психологик куйлар" "қўшиқлар" деб мен билмоқчи бўлган саволга жавоб топа олмадим. Хозирда турли хил бастакорларнинг куйлари орқали одамларни психологик даволаш йўллар бор лекин унда хеч қандай сўз ва гаплар бўлмайди фақат куй. Мисол учун Янни ва шунга ўхшаш бастакорларнинг куйлари билан одамларни стресс ва бошқа психологик касаликлардан даволашяпти. Шундай куйларни эшитиш жойизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бутун дунё энг яхши даво Қуръони карим эканлигини исбот қилиб турибди. Валлоҳу аълам!