Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш

00:18 / 01.06.2022 | Jurabek | 1024

Ассалому алайкум! Бир танишим йирик корхонага импорт озиқ овқат ва шу ерда ишлаб чиқариладиган ширинликлар, музқаймоқ шу каби махсулотларни ресторан ва бошқа корхоналарга сотиш бўлими мудири бўлиб ишга кирди. Лекин кейин айтишдики бу бўлимда ўзлари ишлаб чикарган пиво махсулоти хам бор экан. Сотув шу бўлимдан лекин шу бўлим бошлиғи бўлган танишимга пиво савдосидан пул яъни бонус чиқмас эмиш. Шунака келишишибти. Базида пиво бўйича савол жавобларни гувохи бўлдим. Айтингчи бу топаётган пули шу корхонадан олаётган ойлиги халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хамр сотган, савдосига кўмак берган, уни ташиган, устида бошлиқ бўлганларнинг барчаси лаънатлангандир. 

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat