Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамлар билан муносабат

21:48 / 31.05.2022 | Umar | 1060

Ассалому алайкум! Институт талабаси ўзига номаҳрам бўлган қизлар, яъни курсдош қизларга намоз ўқинг, ҳаёли бўлинг, номаҳрам эркаклар билан, яъни биз курсдош йигитлар билан ҳам масофа сақланг ва шу каби масалаларда насиҳат қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўп ғаламис кимсалар наҳий-мункарни ўзига ниқоб қилиб ўқувчи-талаба қиз-аёлларни ўзига оғдириб, ношаръий суҳбатлар қилиб, охир оқибат зинога судраяпти. Сизлар ҳам шундайлардан бўлиб қолмаслик учун уларни сўз билан эмас, ўз хулқ ва тақвоингиз билан бу ишдан қайтаринг. Ҳаммангиз бир бўлиб улар билан ношаръий суҳбатни тўхтатсангиз, мақсад ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat