Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

03:01 / 22.06.2022 | Gulra'no Yuldasheva | 643

Ассалому алайкум! Ётоқхонада яшайман. Қизлар билан намозни бирга жамоат бўлиб ўқиймиз. Бир қизимиз доим жойнамозини бизнинг жойнамозимиздан юқорига солади. Бир жойда жойнамозлар бир хил чизиқда жойлашиши керак деб эшитгандим. Шу хақида айтиб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қизлардан бирортаси худди эркакларга ўхшаб имом бўлиб, қолганлар унга иқтидо қилишмаса бўлди. Алоҳида намоз ўқилганда кимдир сал олдинроқда ёки орқароқда турса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat