Ассалому алайкум! Мен олиб сотарман. Бир оптомчи ока бор, у обналичка билан шуғулланади(яьни рибо қилади), шунинг хисобига товарларни энг арзон нархда сотади. Жуда кўпчилик ўша акадан товар олиб сотябди. Саволим: мен хам шу окадан товар олиб сотсам менга халол бўладими? Унинг рибосига мен шерик бўлиб қолмайманми? Бу мен учун жуда мухим.
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол пулга олиб сотса олишингиз жоиз. Агар қандай пулни савдога киритиши номаълум бўлса ва унинг даромадининг аксари ҳаромдан бўлса олманг. Валлоҳу аълам!