Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

имонсиз, гуноҳкор инсонлар ҳақида

00:00 / 23.04.2008 | eski savollar | 2523
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устоз. Менга маслаҳатингиз жуда зарур. Мен оъзим табиатан тақволи боълганим учун ёмон ишлардан чэтдаман. Аммо мени бир ёмон одадим, боъшқа инсонлар ундай эмаслиги учун уларни доим маломат қилиб юраман. Доим инсонларни камчилигини топиб устидан ёмон ҳукум чиқариб юраман. Мисол: Ана у биродаримни ароқ доъкони бор, демак у имонсиз гуноҳкор. Ана у биродарим доим соъкиниб фахш соъзларни айтиб юради у ҳам имонсиз. Ана у биродарим дискларни но шарий равишда коъчириб сотади, у ҳам имонсиз гуноҳкор. Ана у биродарим доим чиройли кейиниб коъчга чақида мутакаббирлик ва манманлик билан юради у ҳам имонсиз. Ана у биродарим капиутер ълуб очиб олиб, инсонларни вақтини бе фойдага кетказяпти, кампиутеридаги но шарий коърсатувлари ва оъйинларини, инсонларни коъришига ва оъйнашига сабабчи боълаяпти, у ҳам имонсиз гуноҳкор. Ана у биродарим намоз оъқимайди оъқиш ҳақида умуман оъйламайди ҳам, у ҳам имонсиз гуноҳкор. Ана у инсонларни бари чэкади улар ҳам имонсиз. Ана у инсонларни бари ичади, улар ҳам имонсиз гуноҳкор. Ана у инсонларн доим билиард ҳонадан боъшамай, кунни оъшайда кеч қилишади улар ҳам имонсиз. Ана у инсонлар дунёвий илмларга шоънғиб кетиб, диний илмларни унутиб қоъйишди, улар ҳам имонсиз. Шундай қилиб ҳаммадан ёмон гумонда боълаверганим учун коъпчилик билан муомила қилаолмаяпман. Балки уларга ёмон бахо беришга ҳаққим ёъқдир. Ағдан келса оъзимни гуноҳларим ҳам етарли. Оъзимни яхшиман деб ғурурга ҳам кибрга ҳам кетолмайман. Лекин юқорида айтганимдака инсонларга назар солганда қандай ёълтутушни билмаяпман. Мен, агар ёқорида айтган ишларни оъзим қиладиган боълсам имондан чиқаман, демак қилмаслигим керак, инсонлар эса бундай ишларни қилаверяпти, шунга улар имонсиз деб оъйлаяпман. Мен оъзимча ҳамма менга оъхшаши керак, чунки мен Аллоҳни зикр қилиб, эсага олиб, йиғлаб юраман, босъҳқалар Аллоҳни умуман унутиб қоъйишган, қачон улар ҳам мен каби боъсла, кейин имонли ҳисобланади деб оъйлаяпман. Чунки мен бировни ҳақидан қоърқаман, тоғри соъзман, инсонларга мутакаббирлик қилмайман, Аллоҳ мени коъп нарсада ожиз қилгани учун, доим ундан ҳожатларимни соъраб юраман, бошқалар эса мен каби оъжиз эмас, улар ҳар ишда оъзларини билимдон санашади ва коъп ишларини Аллоҳдан ёрдам соърамай қилишди, улар менкаби ожиз боълишмас экан имон ҳақиқатига етиша олишмайди деб оъйлайверяпман.Сиздан бирнарсани илтимос қилсам. Менга берадиган жавобингизда амру маруф ва наҳиа мункар ҳақида тоъҳталмасак мақул боъларди. Чунки, биринчидан мени илмим саёз. Иккинчидан менда инсонларни соъзим билан тасиримга ола олиш қобилиятим ёқ. Учунчидан, минг гапирганим билан атроф заминни бундай ишлардан тозалаб ташлолмайман ва баттар изтирофга тушаман. Бу менда коъп марта содир боълган. Шунга амру-маруф, нахи-мункар ҳақида тоъҳталмасакда бу ишларга боъшқачароқ ёндошсак деган ниятда эдим. Мен юқорида айтган инсонлардан ташқари яна бази инсонларни ҳам имонсиз деб айибдор санаб юраман. Аммо ҳаммасини ёзсам саҳифани тоълдириб юбораман. Шунга фақат асосийларини ёздим. Оъзи бу инсонларни ҳеч имонсиз дегим келмайди. Доим улар яхши, мени уларга ёмон бахо беришга ҳаққимёқ, нима мен Аллоҳмидим деб оъзимни овитиб юраман. Лекин инсонларга бундай бахо бериш, менга оъз оъзидан сингиб қолган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ буюрган ишларни қилинг. Қолганини тарк қилинг. Аллоҳ сизга одамларга баҳо беришни амр қилмаган. Амру маъруфга ярамасангиз, ношаръий ишни кўрганингизда қалбингиз ила ёмон кўринг.Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).Шарҳ: Бу ҳадиси шарифни ҳам Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган. У киши билан юқорида танишиб ўтдик.Бошқа муҳаддислар бу ҳадиси шарифни кўпроқ амри маъруф ва наҳий мункар бобида келтирадилар. Бизнинг муаллифимиз раҳматуллоҳи алайҳи эса, иймонинг зиёда ва кам бўлиши бобида келтирибдилар. Бунинг фарқи йўқ, иккиси ҳам баробар. Бу ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмон кишининг мункар, Ислом дини томонидан инкор қилинган ишларга нисбатан мунасабатига қараб иймони кучли ёки заиф бўлишини баён қилмоқдалар.«Мункар иш» деганимиз дин, шариат томонидан инкор қилинган, ёмон ишни билдиради. Чин мўмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб туриб, бефарқ қола олмайди. Бу умуман мумкин эмас. Мўмин киши мункар ишни кўрганда уч ҳолатдан бирида бўлиши мумкин, холос:1. «Ўша мункар ишни қўли билан қайтарсин». Бу куч ишлатиб, деган маънони билдиради. Яъни, бўлаётган ёмон ишни тўхтатиш, уни қайтариш учун куч сарфласин. Бу кўпроқ қўлида ҳукми бор, имкони бор мўминларга тегишли бўлади. Яна, мункарни қайтаришдан олдин, ҳолатга қаралади. Ҳар қандай шахс арашалса бўладиган, кучи етадиган иш бўлса, албатта, ўша одамга бу мункарни куч билан қайтариш вожиб бўлади.2. Мункар ишни тили билан қайтириш. Бу қўли билан қайтаришга қодир бўлмаганларнинг иши. Бу иш иккинчи навбатда, биринчисига қодир бўлмаган тақдирдагина жорий бўлади. У вақтда мўмин-мусулмон одам тили билан гапириб, мункар ишнинг ёмонлигини баён этади, уни қилмасликка чақиради. Бу иш ҳар бир имкони бор мўминга вожибдир. Иймони тақозо қилган бурчдир. Лекин гоҳи вақтларда зулм, тазйиқ ҳаддан ошиб, оғиз билан гапирган мўминга зарар етиши, унинг жонига, шахсига ва бошқа томонларига таҳдид солиниши мумкин. Бундай ноилож ҳолда қолган қолган одам, сўнгги, учинчи даражага тушишга мажбур бўлади.3. Мункар ишни дили билан қайтариш.Чин дилдан «шу иш бўлмаслиги керак эди, аммо, минг афсуски, бўлди. Бу ишни қўлим билан ўзгартишим керак эди, аммо, афсуски қила олмадим. Бу ишни ҳеч бўлмаса тилим билан ўзгартишим керак эди. Аммо, афсуски буни ҳам қила олмадим. Энди, дилим билан инкор қилишдан бошқа чорам қолмади», дейилур. Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Мункар ишларга нисбатан муросасиз бўлиш.2. Имкони бўлса мункар ишни қўл билан қайтариш.3. Қўл билан қайтаришнинг имкони бўлмаганда, мункар ишни тил билан қайтариш.4. Қўл билан ҳам, тил билан ҳам қайтаришнинг имкони бўлмаганда дил билан қайтариш.5. Мункар ишни дил билан қайтариш энг заиф иймон эканини англаш.

Топ рейтинг www.uz Openstat