Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижарага машина

15:10 / 20.05.2023 | Bunyod | 460

Ассалому алайкум! Масалан менинг 3000$ пулим бор. Мен у пулга насия савдога машина сотиб олдим ва 3000$ пулни биринчи тўлов сифатида бериб қолган қисмини 1йил муддатга бўлиб тўлашга келишдим. Ойига 400$дан. Машинани тўлиқ ҳамма пулини тўлаб берганимдан кейин машина мени номимга ўтади. 1. У машинани олиб ўзим фойдаланмасдан фойдаланишга яъни ижарага берсам шу ишим тўғрими? Ижарага берсам ижарага олаётган инсондан гаров сифатида 500$ атрофида пул оламан. Ижарага олаётган инсон насияга сотиб олиб биринчи тўлов қилишга пули бўлмагани учун катта эҳтимол билан машинани ижарага олаётган бўлади. 2. Агар шу ишим тўғри бўлса ижарага берилаётган пул миқдорини белгилаш ўзимнинг иҳтиёримдан келиб чиқиб белгиланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.

2). Ўз ихтиёрингизда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat