Ассалому алайкум! 2131-саволда шайҳ ҳазратлари ишлов берилмайдиган жойдан 10дан 1, ишлов бериладиган жойдан 20 дан 1 ушр берилади деган эканлар. Биз экин экадиган томорқа каналдаги сувдан суғорилади. Бундан ташқари ерга маҳаллий ўғитлар (молнинг гўнги ва чириндилар) ва минерал оғитлар(азот, карбамит фосфор) соламиз. Кўпроқ пиёз экамиз. Пиёзга ҳам ҳар хил касаллик, шира ва қуртлар учун махсус дорилар сепамиз. Шу ҳолатда ушрни қанча миқдорда беришимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Сувни уламолар асосан ўлчов қилишган. Сувга пул сарфланса, 20/1 берилади. Валлоҳу аълам!