Ҳозир кўп эшитиб турибмиз, сигарета чекиб намоз ўқийдиганлар кўпайиб бормоқда. Бир акамиз сигарета чекиб намоз ўқийдилар. Мен у кишига “сигарета чексангиз таҳорат кетади” десам, “далил келтир” деб қолдилар. Мен бирор нарса деёлмай қолдим. Устоз илтимос, шундай кишиларга кифоя қиладиган насиҳат қилсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳозир барча уламолар бу ишни ҳаром деган фатвони чиқардилар. Шунинг учун сиз айтган гап айтилмоқда. Ўша намоз ўқиб туриб, чекаётган кишилар чекишни ташласалар жуда ҳам яхши бўлади. Катта зарардан қутилган бўладилар.