Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид қурилиши

14:42 / 04.06.2022 | Санжарбек | 892

Ассалому алайкум! Сизларга дўстимнинг номидан савол йўллаяпман. Бир қишлоқда эски масжид ўрнига янги масжид қуришмоқчи экан. Архитекторлар ўзларининг қиблани аниқлайдиган замонавий ускуналарида текшириб кўришса, эски масжиднинг қибласи 29 градусга хато экан, лекин жойлашуви ўша масжид ёнидан ўтган йўлга ва масжидга ёндош бино хамда иншоотларга жудаям қулай экан. Агар янги қурилаётган масжиднинг қибласини тўғрилашса, масжид ёнидан ўтган йўлга номутаносиб тушиб қолар экан. Шу қишлоқ қариялари янги қурилаётган масжид қибласи 29 градус хато бўлса хам эски холича қолаверсин дейишаётган экан (масжид қибласи эски холатда қолса масжиднинг жойлашуви жудаям қулай бўлар экан), архитектор ва қурувчилар эса масжид қибласини албатта тўғрилаб қуриш зарур деган экан фикрда экан. Ушбу ўринда қандай йўл тутиш лозим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бузиб қайта қуришадиган бўлса, албатта туғрилаб архитектура тарафидан йўлини қилиб қуришсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat