Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аптекада бўлган олди-берди

17:01 / 01 апрель | Doctor_96 | 346

Ассалому алайкум! Аптекада ишлаган пайтимда қарзга дори берар эдим. Айрим одамлар пулини олиб келиб бермас эди. Кейин ўрнини тўлдириш учун айрим дориларни устига озгина пул қўшиб сотар эдим, лекин ўзимга пул олмаган. Ман фақат камомадни тўлдириш учун қилганман. Бу харомми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда аптекачиликда макр-ҳийлалар, ночорнинг ночорлигидан фойдаланиб қолиш ўта ривожланибди. Шахсан ўзимиз гувоҳ бўлган бир иш. Туғруқхона ёнида аптека очган киши ўша шифокорлар билан тил бириктириб, керак бўлади деб аёлларнинг эрига ёзиб берар экан. Эр сотиб олиб уни докторга етказиб беради. Доктор эса уни аёлга ишлатмасдан олиб қўяркан. Аптекачи қайтариб олиб келиб яна ўша доктор жўнатган бошқа инсонга сотади. Айни шу воқеъа бир кунда тўрт бор такрорланди. Бу ўзимиз гувоҳ бўлган иш. Бундан ташқари қанча ношаръий ишлари бор. Яна шунга гувоҳмизки, аптекачини аёли ҳам фарзандлари ҳам боши касалликдан чиқмайди. Сизни ҳам ҳаққингиз йўқ эди ундай қилишга. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُواْ بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُواْ فَرِيقًا مِّنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ۝ 

188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat